Тиббиётнинг бирламчи бўғинларда артериал гипертония профилактикасини ташкил қилиш йўллари
Дилмурод Каландаров, Неъматжон Мамасолиев, Салахидинов Сарваржон Зайнабидинович · Профилактическая медицина и здоровье · 2022
Бу мақолада тиббиётнинг бирламчи бўғинларида артериал гипертониянинг профилактикасини ташкил қилиш масалалари ёритилган. Бу муаммони ечиш (скрининг) усулида амалга оширилади. Бу усул ёрдамида текширилаётган касаллик бўйича шу манзилдаги ҳолат (аҳоли сони, унда эркак, аёл, болалар сони ва х.қ.), аҳолининг бошқа кўрсаткичлари (маълумот, касби, антропометрик кўрсаткичлар, наслият, зарарли одатлар ва х.к.), бу касаллик бўйича аҳолининг хабардорлиги, даволаниши ва унинг натижалари кузатилади.
Cited by 0 works. doi:10.47689/2181-3663-vol1-iss1-pp30-33