Ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик торайиши бўлган беморларни турли жарроҳлик усулларини қиёсий баҳолаш

Otamurod Normurodovich Shernazarov, У.Н. Вохидов · Eurasian Journal of Otorhinolaryngology - Head and Neck Surgery · 2022

Тадқиқотнинг мақсади бўлиб ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик стенози бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат. Тадқиқот материали сифатида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг оториноларингология бўлимида 2017-2021 йилларда ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик стенози бўлган 60 нафар бемор текширувдан ўтказилди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ҳиқилдоқ паралитик стенозида лазер резекцияларнинг оқилона ҳажмини аниқлаш учун ишлаб чиқилган мезонлар, операциядан олдин товуш ёриғининг турли ўлчами бўлган беморларда хирургик даволашнинг кутилган натижаларига эришишга ёрдам беради.

Cited by 0 works. doi:10.57231/j.ejohns.2022.1.1.002 Open-access PDF

Authors

References