Сурункали фронтит бўлган беморларда озотонотерапия қўллашнинг самарадорлигини баҳолаш

У.С. Хасанов, З.С. Матмуродов · Eurasian Journal of Otorhinolaryngology - Head and Neck Surgery · 2022

Сурункали фронтит бўлган беморларни даволашда асосан консерватив усуллар қўлланилади. Ушбу шарҳнинг мақсади сурункали фронтитни даволаш усулларини таҳлилий-қиёсий баҳолаш ҳисобланади. Тадқиқот материали сифатида охирги 10 йил мобайнида халқаро PubMed, Scopus ва e-library базаларидаги журналларда нашр этилган, сурункали фронтитни даволашга бағишланган 25 та мақолалар таҳлили ўтказилди. Шарҳ шуни кўрсатдики, сурункали фронтитнинг даволашда пешона бўшлиғини табиий тешиги ёрдамида ювиш анатомик жиҳатдан хавфсиз ва самарали даво усули ҳисобланади.

Cited by 0 works. doi:10.57231/j.ejohns.2022.1.1.007 Open-access PDF

Authors

References