ҚАЛМОҚҚИР КОНИ БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ МАЪДАН НАМУНАСИНИНГ МИНЕРАЛОГИК ТАҲЛИЛИ

Хакимов Камол Жураевич, Каюмов Ойбек Азамат Угли, Sardor Zulfuqor o'g'li Abdisoatov · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2023

Бугунги кунда дунё миқёсида ХХI асрнинг ривожланиш стратегияси «Барқарор ривожланиш моҳияти» деб ном олган бўлиб, иқтисодиётнинг ривожланиши - биосфера барқарор мувозанатини бузмаган ҳолатда, табиий иқлимни ва ривожланиб бораётган муҳитни бузмаган ҳолатда олиб борилишини назарда тутади. Бу ўринда, техноген чиқиндилар жаҳон иқтисодиёти барқарор ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммо сифатида қаралиб, техноген чиқиндиларни ҳосил қилувчи етакчи корхоналар сифатида рангли металлургиянинг энг жадал ривожланувчи соҳаси мис, олтин ва кумуш ишлаб чиқариш саноати пешқадамлик қилади. Бунда техноген чиқиндиларни қайта ишлаб рангли ва нодир металларни ажратиб олиш технологияларини яратиш ҳамда амалиётга қўллаш муҳим аҳамиятга эга.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.7726103

Authors