Сурункали экссудатив отит бўлган беморларда экссудатнинг клиник-биокимёвий хусусиятлари
Н.Х. Вохидов, У.Н. Вохидов, Ж.А. Шодиев · Eurasian Journal of Otorhinolaryngology - Head and Neck Surgery · 2023
Ушбу мақолада сурункали экссудатив отит билан касалланган беморларни клиник-биокимёвий текшириш натижалари таҳлили ўтказилган. Тадқиқот 2017-2022 йиллар давомида Бухоро вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Оториноларингология ва юз-жағ жарроҳлиги бўлимида ўтказилди. Шундай қилиб, экссудатив отит бўлган беморларни ташхислашда, яъни отоскопия, риноскопия ва фарингоскопия текширувлари ўрнида ЛОР-аъзоларини эндоскопик текшириш самаралироқ ҳисобланиб, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш тактикасини тўғри танлашга имкон яратади
Cited by 0 works. doi:10.57231/j.ejohns.2023.2.1.013 Open-access PDF