Нафас йўли патологияларида болалар тиш-жағ нуқсонларининг диагностикаси ва даволашда замонавий ёндошув
С.А. Гаффоров, Фазилбекова Г.А., М.И. Гаффорова · Eurasian Journal of Otorhinolaryngology - Head and Neck Surgery · 2023
Нафас йули касалликлари, жумладан бронхиал астмаси (БА) мавжуд болалар ва ўсмирларда тиш қаттик тўқимаси, пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати (ОБШК) касалликлари кўп сонли ва оғир клиник шакли кузатилиши, тиш-жағ аномалия (ТЖА) ва деформациялари (ТЖД) оғир ва хавфли кечиши орасида боғлиқлик асосланган. Тадқиқот гуруҳидаги болалар ва ўсмирлар юз-жағ тўқималарида сурункали гипоксия, ёғлар парчаланишининг оқсаши, протеаза фаоллиги ва гормондаги салбий ўзгаришлар оғиз суюқлигида патоген микробларини кўпайтириши, тишни деминерализацияланишига, иммунитетни пасайишига ва оқибати кариес, пародонт касалликларини келтириб чиқариши, ТЖАни даволаш самарадорлиги олиб қўйилмайдиган ортодонтик мосламалар ёрдамида маҳаллий тўқимада гипоксия ва оксидланишига салбий таъсирининг минималлаштириш, алвеоляр соҳа юмшоқ тўқимаси пролиферациясини яхшилашда олинмайдиган ортодонтик қурилманинг самараси исботланган. Тадкикот мақсади бўлиб нафас йули касалликлари, жумладан БА билан оғриган болалар ва ўсмирларда туғма ва ортирилган юз-жағ нуқсонларини ташхислаш, олдини олиш ва турли ортодонтик мосламаларни қўллаганда, махаллий ва тизимли мослашув-компенсацион ҳолатини инобатга олган ҳолда даволашни такомиллаштиришдан иборат. Тадқиқот объекти ва усуллари бўлиб 2020-2021 йиллар давомида пулманолог мутахасисга мурожаат этган ва тиббий диспансер назоратида бўлган 7-18 ёшдаги 225 та болалар ва ўсмирлар; жумладан 180 та БА ташхиси ва 45 нафар соматик жиҳатидан соғлом, ТЖа ва ТЖД мавжуд беморлар орасида клиник, антропометрик, функционал, стоматологик, биокимёвий, биофизик, иммунологик ва статистик текшириш усуллари ўтказилган. Тадқиқот натижасида, БА билан оғриганларда тиш қаттик тўқимаси, пародонт ва ОБШҚ касалликлари, ЮЖА ва ЮЖДнинг эрта ёшда, оғир ва хавфли кўринишлари шаклланиши, юз-жағ тўқималарида сурункали гипоксия, ёғлар парчаланишининг оқсаши, протеаза фаоллиги ва гормондаги салбий ўзгаришлари, оғиз суюқлигида патоген микроблар кўпайиб, тишни деминерализациясига, иммунитет пасайишига, тиш-жағ аномалия ва деформацияларини эрта юзага келишига сабаб булишини курсатган. Даволаш максадида комплекс ёндошув - олиб қўйилмайдиган ортодонтик мосламалар ёрдамида маҳаллий тўқимада гипоксия ва оксидланиш жараёнини ижобий силжиши, алвеоляр соҳа юмшоқ тўқимаси пролиферациясини яхшилаши асослаб берилган. Хулоса қилиб айтганда, тадқиқот натижаларининг таҳлилий натижаларининг хулосаси, болалар ва усмирлар орасида ЮЖА ва ЮЖД ларининг эрта шаклланишида сурункали нафас етишмовчилигининг асосий аҳамияти мавжудлиги, болалар ёш гурухларида ва юз-жаг тукима ва аъзоларининг шаклланиши давридаги ўзаро боғлиқлигида ўз аксини топган. Илмий – амалий натижалар даволашда ва эрта ташхислашда комплекс даво-профилактик ёндошувни тўғри танланганлиги ва ижобий натижаларида акс этган.
Cited by 0 works. doi:10.57231/j.ejohns.2023.2.1.010 Open-access PDF