ЁШ БОЛАЛАРДА СИМПТОМАТИК ЭПИЛЕПСИЯНИНГ КЛИНИК КЕЧИШИ ВА НЕЙРОФИЗИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

М.Муйдинов, Н.А.Насирдинова · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2023

ЖССТ маълумотларига кўра, сайёрамиздаги ҳар 150 кишидан бири эпилепсия азият чекади. Уларнинг 20-30 фоизи ҳаёт давомида бу ҳолатга ҳамроҳ бўлади. Кўпинча эпилепсия табиатда туғма (бирламчи) ҳисобланади (3,5). Бу идиопатик эпилепсияларни бу ёш гурухларида тарқалишига сабаб хисобланади. Бироқ охирги йилларда травматизация жараёнларини ортиб бориши, турли соматик касалликларни бош мияни зарарланиши билан кечиши симптоматик турдаги эпилепсияларни ортиб боришига олиб келди (1,2,). Ёш болаларда туғруқдаги патология, перинатал даврдаги зарарланишлар, хомила ичи инфекциялари ва турли бошқа сабаблар айнан симптоматик эпилепсия ривожланишига сабаб бўлмоқда. Бундан келиб чиқиб ёш болаларда симптоматик эпилепсияларни келиб чиқиши, патогенетик механизмлари, клиник намоён бўлиши ва нейрофизиологик хусусиятлари диагностикада катта ахамиятга эга (4).

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.7843437

Authors