ТИРИК ПИЛЛА ҒУМБАГИНИНГ МИКРОТЎЛҚИНЛИ НУРЛАР ТАЪСИРИДА ЖОНСИЗЛАНТИРИШНИНГ АСОСЛАРИ

Alimova Khalima Alimovna, Akhmedov Jakhongir Adkhamovich, Ортиқова Эъзоза Зокиржон қизи et al. · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2023

Мазкур мақолада микротўлқинли агрегатида такрорий мавсумларда етиштирилган пиллаларни жонсизлантириш ва қуритиш бўйича тадқиқотлар ўтказилган. Дастлаб турли мавсумларда етиштирилган пилла ғумбагини жонсизлантириш ва қуритиш жараёни ўрнатилган режимда, яъни, ишлов бериш ҳаво ҳарорати 45°C дан 85°C гача, ҳар 5°C фарқ ҳолатда амалга оширилган. Тажриба натижасида биринчи мавсум пилла ғумбагининг тўлиқ жонсизланишига 7 дақиқада, тўртинчи мавсум пиллаларида эса бу кўрсаткич 3 дақиқада эришиш мумкинлигини аниқланган. Тирик пилла ғумбагини янги усулда жонсизлантиришни назарий асослаш учун математик моделини тузишдан фойдаланилган. Микротўлқинлар таъсирида ишлов берилган пиллаларда 3 минут давомида қолдиқ намлик 57%га тушишини ва ғумбакни тўлиқ жонсизланиши исботланган ҳамда сояли қуритишнинг давомийлиги 8-10 кунни ташкил этганлиги асосланган.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.8220485 Open-access PDF

Authors