Посттравматик гонартрозда мениск тўқимасининг морфометрик ва статистик таҳлили

Нодиржон Ёдгоров, Носиржон Маҳкамов · Профилактическая медицина и здоровье · 2025

Мазкур мақолада посттравматик гонартрозда мениск морфологияси ва унинг морфометрик кўрсаткичлари, яъни қалинлиги ва ҳажмининг ўзгаришлари таҳлил қилинган. Тадқиқотда магнит-резонанс томография (МРТ) ва патоморфологик маълумотлар асосида мениск параметрларининг статистик баҳоси амалга оширилди. Морфометрик ўзгаришларнинг клиник даражалар билан корреляцияси ўрганилиб, посттравматик гонартрозда мениск тўқимасининг деградация жараёни объектив кўрсаткичлар орқали баҳоланди. Олинган натижалар клиник диагностикада морфометриянинг аҳамиятини ва унинг патогенетик асосланган терапияни режалаштиришдаги ролини тасдиқлайди.

Cited by 0 works. doi:10.47689/2181-3663-vol4-iss1-pp38-45 Open-access PDF

Authors