БУРУН ВА БУРУН ЁНДОШ БЎШЛИҚЛАРИДАГИ ХАВФСИЗ ЎСМАЛАРНИНГ КЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ КОРРЕЛЯЦИОН БОҒЛИҚЛИКЛАРНИ АНИҚЛАШ НАТИЖАЛАРИ

Нафосат Абдухамидовна Юнусова, Ғайрат Умриллоевич Лутфуллаев · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2025

Резюме. Ушбу тадқиқотда бурун ва параназал соҳадаги хавфсиз ўсмаларга чалинган беморларда эшитиш қобилияти бузилиши, нафас олишга оид симптомлар, касаллик давомийлиги ва ўсмаларнинг анатомик тарқалиши ўртасидаги корреляцион боғлиқлик Spearman корреляция коэффициенти орқали баҳоланди. Корреляцион таҳлил натижаларига кўра, эшитиш бузилишининг давомийлиги, симптомлар сони, ўсма юки ва анатомик тарқалиш даражаси ўртасида r=0,89 даражасида кучли мусбат боғлиқлик аниқланди. Бу ҳолат беморларда эшитиш функциясининг пасайиши ўсма юкининг кўпайиши ва морфофункционал кенгайиши билан узвий боғлиқ эканлигини кўрсатди. Калит сўзлар: хавфсиз ўсмалар, эшитиш бузилиши, Spearman корреляцияси, анатомик тарқалиш, клиник симптомлар.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.18002194

Authors