БУРУН ВА БУРУН ЁНДОШ БЎШЛИҚЛАРИ ХАВФСИЗ ЎСМА КАСАЛЛИКЛАРИ АНИҚЛАНГАН БЕМОРЛАРДА ЛАБОРАТОР ВА ИНСТРУМЕНТАЛ КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ

Нафосат Абдухамидовна Юнусова, Ғайрат Умриллоевич Лутфуллаев · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2025

Резюме. Ушбу тадқиқотда эшитиш қобилияти бузилган ва параназал бўшлиқларда яхши сифатли ўсмалари аниқланган беморларда умумий қон таҳлиллари, аудиометрия, суяк-ҳаво интервали ва олфактометрия натижалари таҳлил қилинди. Қон таҳлилида I ва II гуруҳ беморларида гемоглобин, лейкоцит ва лимфоцитлар даражаларида назорат гуруҳига нисбатан аҳамиятли фарқлар аниқланди. Аудиометрия натижаларига кўра, IА гуруҳда енгил, IВ ва IIА гуруҳда ўрта ва ўрта оғир, IIВ гуруҳда эса оғир ва ўта оғир эшитиш бузилишлари устунлик қилди. Суяк-ҳаво интерваллари I гуруҳда юқори, II гуруҳда паст бўлиб, эшитиш бузилишининг тури ва даражаси тўғрисида клиник хулосалар чиқариш имконини берди. Олфактометрияда эса IА гуруҳда гипосмия, IВ ва IIВ гуруҳларда аносмия ҳолатлари кўп учрагани белгиланди. Калит сўзлар: эшитиш бузилиши, қон таҳлили, аудиометрия, суяк-ҳаво интервали, олфактометрия, гипосмия, аносмия.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.17996010

Authors