ЎТКИР ХОЛЕЦИСТИТНИ ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ДАВОЛАШДА ЗАМОНАВИЙ МИНИИНВАЗИВ ЁНДАШУВЛАР

Mashrab Barnoyevich Umirov, Шахноза Саймуродова, Шахинабону Ширинова · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Ўт-тош касаллиги жарроҳлик амалиётида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Ушбу тадқиқотда 2022–2025 йиллар давомида Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази умумий жарроҳлик бўлимида ўткир холецистит билан касалланган 138 нафар беморда ўтказилган жарроҳлик даволаш натижалари таҳлил қилинди. Беморларнинг ёши 18 ёшдан 89 ёшгача бўлиб, аёллар устунлик қилди (84,8%). Ташхис клиник, лаборатор ва инструментал маълумотлар асосида қўйилди. Лапароскопик холецистэктомия касалликнинг енгил ва ўртача оғир шаклларида қўлланилиб, интраоперацион равишда ўт пуфагининг катталашган ва таранг ҳолати, айрим ҳолларда эса битишмалар аниқланди. Беморларнинг 31,6% да ўт пуфаги пункция қилинди, 47,4% да обтурацион холецистит, 21% да флегмоноз-деструктив ўзгаришлар қайд этилди. Олинган натижалар лапароскопик холецистэктомиянинг ўткир холециститни даволашда ишончли, хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарали усул эканини тасдиқлади.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.18228049

Authors