НООБСТРУКТИВ АЗООСПЕРМИЯДА ТРОМБОЦИТЛАРГА БОЙ ПЛАЗМАНИ ҚЎЛЛАШНИНГ КЛИНИК ВА ТРАНСФУЗИОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Алимов Бахромжон Бахтиёрович, АЧИЛОВА Озода Умаркуловна · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026
Нообструктив азооспермия (НОА) эркаклар бепуштлигининг энг оғир шаклларидан бири бўлиб, самарали даволаш усуллари чекланган. Сўнгги йилларда регенератив тиббиётда тромбоцитларга бой плазма (ТБП, PRP) қўлланилиши кенгайиб бормоқда. Ушбу тадқиқотнинг мақсади НОА билан оғриган беморларда аутологик тромбоцитларга бой плазмани клиник, экспериментал ва трансфузиологик жиҳатдан стандартлаштириш ҳамда унинг сперматогенезга таъсирини баҳолашдан иборат. Тадқиқотда 22-45 ёшдаги НОА ташхиси қўйилган 48 нафар беморларда лейкоредукция қилинган P-PRP тайёрланиб, унинг ҳужайравий таркиби, ўсиш омиллари миқдори ва клиник самарадорлиги ўрганилди. Олинган натижалар ТБП сперматогенезни рағбатлантиришда истиқболли усул эканини кўрсатди.
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.18309784