БОЛАЛАРДА НЕФРОТИК СИНДРОМЛИ ГЛОМЕРУЛОНЕФРИТ КЕЧИШИНИНГ ФЕНОТИПЛАРИ

Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, Абсоатова З.Қ., Икромова Шахноза Нозимовна · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Болаларда нефротик синдром билан кечувчи гломерулонефрит (НСГН) педиатрия ва болалар нефрологиясида долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Касалликнинг юқори рецидив бериш частотаси, сурункали кечишга мойиллиги ва буйрак функциясининг прогрессив бузилиши уни эрта ташхислаш ва прогноз қилиш заруратини оширади. НСГН клиник ва лаборатор намоён бўлишининг хилма-хиллиги касаллик кечишини баҳолашда қийинчиликлар туғдириб, клиник-лаборатор фенотипларни ажратиш ва улар асосида прогноз омилларини аниқлашга бўлган эҳтиёжни юзага келтиради.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.18329309

Authors