ПАРКИНСОН КАСАЛЛИГИНИНГ КЛИНИК-НЕВРОЛОГИК ВА НЕЙРОВИЗУАЛ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ

Хайдарова Дилдора Кадыровна, К.К. Сафаров · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме. Паркинсон касаллиги (ПК) дунёда 10 миллиондан ортиқ кишини зарарлаётган, Алцгеймер касаллигидан кейин иккинчи ўринда турадиган энг кенг тарқалган нейродегенератив патология ҳисобланади. Эпидемиологик тадқиқотлар натижаларига кўра, ПК билан касалланиш йилига ҳар 100 000 аҳолига 8-18 та ҳолатни ташкил этса, тарқалиш даражаси эса ҳар 100 000 кишига 108-257 ҳолатга етади. Шу билан бирга, аҳолининг умр кўриш давомийлиги ошиши сабабли ушбу патология билан оғриган беморлар сонининг изчил ўсиши кузатилмоқда. Калит сўзлар: Паркинсон касаллиги, клиник-неврологик текширув, нейровизуал бузилишлар, кўриш функциялари, экстрапирамидал тизим, ҳаракат бузилишлари, номотор аломатлар

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.18497058

Authors