КОРОНАР ТОМИРЛАР АТЕРОСКЛЕРОЗИДА СТЕНТЛАШ АМАЛИЁТИНИ БАЖАРИШНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Жавлонбек Муйдинов, Эркин Эшбаев, Дилшод Аллаберганов et al. · SOUTH ARAL SEA MEDICAL JOURNAL · 2026

коронар томирлар атеросклерозини бартараф этишда қўлланиладиган турли хил стентларни қўллашни патоморфологик жиҳатлари асосан, томирлар деворидаги атеросклеротик пилакчаларни импрессион сиқилиши ва томир реакцияларини юзага келиши билан изоҳланади. Жараёнда томир девори шикастланиши, иккиламчи альтерация ва ўчоқли яллиғланиш-ларни ривожланиши оқибатида, томирда ангиосклеротик жараён асосан репаратив регенерацияни кучайишига олиб келиши билан давом этади. Бу эса, ўз навбатида, кам инвазив даволаш усулини самарадаорлигини кескин пасайишига олиб келади. Коронар томирларни шунтлашдан кейинги даврда, рестеноз (De Novo Lesion) юзага келишининг моҳияти ҳам томирларни морфологик статусини баҳоланмаганлиги билан боғлиқдир

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.18624221

Authors