ЮҚОРИ АЛЮМИНАТЛИ ЦЕМЕНТ АСОСИДАГИ ЕНГИЛ ВА ТОЛАЛИ ДЕКОРАТИВ БЕТОН ОЛИШ УЧУН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЦЕМЕНТНИНГ РЕОЛОГИК ХОССАЛАРИГА ПЛАСТИФИКАТОРЛАРНИНГ ТАЪСИРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ
Тожибоев Абдураҳим Абдуғаниевич, Ахмедов Султан Илясович · Qo‘qon DPI Ilmiy xabarlar jurnali · 2026
Мақолада юқори алюминатли цемент асосидаги енгил, толали ва майда донали декоратив бетон таркибларининг физик ва реологик хоссалари экспериментал тадқиқ этилган. Цементнинг ҳақиқий зичлиги ва солиштирма сирт майдони лаборатория шароитида аниқланиб, турли маркадаги пластификаторларнинг цемент хамирининг оқувчанлигига таъсири баҳоланган. Пластификатор дозасининг ўзгаришига боғлиқ равишда цемент хамирининг ҳаракатчанлиги ва сув сарфидаги фарқлар таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари оптимал пластификатор тури ва миқдорини аниқлаш имконини берган. Сув-цемент нисбатини камайтириш орқали бетоннинг эксплуатацион хоссаларини яхшилаш мумкинлиги илмий асосланган
Cited by 0 works. doi:10.70728/qdpi.v08.i01.015 Open-access PDF