ПАРКИНСОН КАСАЛЛИГИНИНГ ЭТИОПАТОГЕНЕЗИДА ОКСИДАТИВ СТРЕСС БОҒЛОВЧИ БИОМАРКЕРЛАРНИНГ ДИАГНОСТИК ВА ПРОГНОСТИК АҲАМИЯТИ

К.К. Сафаров · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

ПКнинг номотор кўринишлари орасида касалликнинг турли босқичларида 82-100% беморларда учрайдиган нейровизуал бузилишлар алоҳида ўрин эгаллайди. ПКда кўриш бузилишлари кўп компонентли бўлиб, кўриш тизимининг турли даражаларидаги патологияни ўз ичига олади: ретинал ўзгаришлардан тортиб кортикал кўриш дисфункцияларигача[3]. Энг кўп учрайдиган кўринишлар контраст сезувчанликнинг пасайиши, ранг кўришнинг бузилиши, саккадик кўз ҳаракатларининг аномалиялари, кўриш галлюцинациялари ва кўриш-фазовий мўлжал олишнинг қийинлашувидир.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.18713632

Authors