ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЯШОВЧИ ХОМИЛАДОР АЁЛЛАРДА ЭПУЛИСНИНГ ОНА ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ

Расулбек Каримов, Рузметова Дилфуза Тулибаевна, Йулдошбой Бобожанов · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Ҳомиладорлик даврида она организмда юзага келадиган дисгормонал ўзгаришлар натижасида турли хил патологияларнинг, жумладан, хомиладор она оғиз бўшлиғида юзага келадиган эпулис каби шишларнинг ривожланишига туртки бўлади. Эпулис — оғиз бўшлиғининг юмшоқ тўқималарида, асосан, танглай ва милк соҳаларида ривожланадиган, ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлган фиброз ёки васкуляр тўқимали ўсимта ҳисобланаиб, унинг пайдо бўлишида эстроген ва прогестерон даражасининг ошиши муҳим роль ўйнайди. Хомиладорликдаги эпулиснинг она организмига кўрсатадиган таъсирлари, жумладан, оғиз гигиенасининг бузилиши, оғриқ, қон кетиш, инфекция хавфи, озиқланишдаги қийинчиликлар ва умумий психологик дискомфорт каби ҳолатлар бугунги кунда кузатилиб келинмоқда.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.19208093

Authors