АСОРАТЛАНГАН ГЕМОРРОЙНИ ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Махмуд Абдирахмон угли Комилов, Сафарбой Тухтабаевич Хужабаев · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме. Мазкур тадқиқот 2019–2024 йилларда Самарқанд ДТУ клиникаси проктология бўлимида даволанган 346 нафар осложненган геморрой беморини клиник таҳлилига асосланган. Беморлар икки гуруҳга тақсимланди: назорат гуруҳи (n=170) — анал канали шиллиқ қаватини тиклаш билан ёпиқ геморроидэктомия; асосий гуруҳ (n=176) — такомиллаштирилган методика: кесилган ички геморроидал тугунларнинг томир оёқчалари культяларини субмукоз қатламга ботириш. Асосий гуруҳда операциядан кейинги қон кетиш хавфи 3 мартадан зиёд камайди (4,1% → 1,7%), кучли оғриқ 61,6% дан 44,8% гача тушди (р=0,000). Стационарда ётиш муддати 9,34 кундан 6,74 кунга қисқарди (р<0,05). Узоқ муддатли натижаларда анал канал стриктураси 5,2% дан 1,6% гача, анал сфинктер етишмовчилиги 3,7% дан 0% гача камайди. Калит сўзлар: осложненган геморрой, геморроидэктомия, субмукоз ботириш методикаси, томир оёқчалари культяси, проктология, постгеморрагик анемия, тромбозлашган геморрой.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.19202816

Authors