ПОЛИПОЗ РИНОСИНУСИТНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА РЕЦИДИВЛАНИШИНИНГ ИММУНОМОРФОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ
Гулноза Аблакуловна Абдирашидова · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026
Резюме. Яллиғланишнинг эндотипланиш концепциясига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унга кўра ПРС турли молекуляр механизмларга эга бўлган ҳолатларнинг гетероген гуруҳи сифатида қаралади. Ҳужайра адгезия оқсиллари (хусусан, Э-кадгерин) экспрессиясининг пасайиши билан боғлиқ бурун эпителийсининг тўсиқ дисфункциясининг Тh2-ассоциацияланган жавобни бошлаш механизми сифатидаги роли батафсил кўриб чиқилган. Периостин матрикс оқсили ва матрикс металлопротеиназалар (ММП-9) нинг тўқима ремоделланиши ва полип стромасининг қайтмас фибрози ва шиши шаклланиш жараёнларида иштироки таҳлил қилинди. Жарроҳлик даволашдан кейин агрессив ўсиш ва касалликнинг қайталаниш хавфининг юқори омили сифатида эпителиал-мезенхимал ўтиш (ЭМЎ) механизмлари муҳокама қилинади. Хулосада терапияни индивидуаллаштириш ва ПРСни назорат қилиш самарадорлигини ошириш учун ўзига хос морфо-иммунологик биомаркерларни излаш ва клиник амалиётга жорий этиш зарурлиги таъкидланган. Калит сўзлар: полипоз риносинусит, иммуноморфология, эндотиплар, Э-кадгерин, периостин, шиллиқ қават ремоделланиши.
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.20052820