ФЕРМЕРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ АҲОЛИ ПОПУЛЯЦИЯСИДА АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯНИНГ АСОСИЙ НОЛИПИД ХАТАР ОМИЛЛАРИНИ АНИҚЛАНИШ ЧАСТОТАСИ

Нишонова Н. А. · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме. Ушбу тадқиқотда фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли популяциясида артериал гипертензиянинг асосий нолипид хатар омилларини тарқалиш хусусиятлари ўрганилди. Тадқиқот 18–70 ёшли аҳоли иштирокида амалга оширилди ва эпидемиологик таҳлил усуллари қўлланилди. Олинган натижаларга кўра, мева ва полиз маҳсулотларини кам истеъмол қилиш, тузни ортиқча қабул қилиш, гиподинамия ва фармакологик номувофиқлик муҳим хатар омиллари сифатида аниқланди. Шунингдек, алкогол истеъмоли ва тамаки чекиш асосан эркакларда юқори частотада қайд этилди. Ирсий омил ва коморбидлик ҳолатлари ҳам аҳамиятли таъсир кўрсатиши исботланди. Хатар омиллари ёш ва жинсга боғлиқ ҳолда турлича намоён бўлиши аниқланди. Тадқиқот натижалари артериал гипертензия профилактикаси самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Калит сўзлар: артериал гипертензия, нолипид хатар омиллари, фермер аҳолиси, эпидемиология, гиподинамия, туз истеъмоли, тамаки чекиш, алкогол, коморбидлик

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.20053251

Authors