МЕХАНИК САРИҚЛИК БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРДА МРХПГ НИНГ ЖАРРОҲЛИК ТАКТИКАСИНИ БЕЛГИЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ

Зафар Нарбаевич Нурмурзаев, Адхам Ахмаджон угли Мухиддинов, Акбар Норбой ўғли Нурмурзаев · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме. Мақолада магнит-резонанс холангиопанкреатография (МРХПГ) усулини механик сариқлик синдроми билан касалланган беморларда жарроҳлик тактикасини олдиндан белгилашдаги роли ўрганилган. Тадқиқот 2021—2024 йилларда 95 нафар беморни қамраб олди. Беморлар МРХПГ асосидаги ва анъанавий алгоритм бўйича тактика белгиланган 2 гуруҳга бўлинди. МРХПГ асосидаги гуруҳда жарроҳлик тактикасини тўғри олдиндан белгилаш даражаси 96,2% ни ташкил этди, асоратлар частотаси 11,5% бўлди, ўртача стационар муддати 9,4 кун бўлди. Анъанавий гуруҳда эса ушбу кўрсаткичлар тегишли равишда 74,4%, 27,9% ва 14,2 кунни ташкил этди. Калит сўзлар: МРХПГ, механик сариқлик, жарроҳлик тактикаси, минимал инвазив аралашув, билиар декомпрессия, ташхислаш алгоритми.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.20141820

Authors