МЕХАНИК САРИҚЛИКНИ ТАШХИСЛАШДА УЛЬТРАТОВУШ ВА МАГНИТ-РЕЗОНАНС ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Зафар Нарбаевич Нурмурзаев, Адхам Ахмаджон угли Мухиддинов, Акбар Норбой ўғли Нурмурзаев · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме. Мазкур мақолада турли генезли механик сариқлик синдромида ультратовуш тадқиқоти (УТТ) ва магнит-резонанс томография (МРТ) усулларининг ташхислаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш натижалари баён этилган. Тадқиқотга 2021—2024 йилларда клиникага ётқизилган 120 нафар бемор киритилди. Ўт йўллари кенгайишини аниқлашда УТТ сезгирлиги 89,2% ни ташкил этган бўлса, МРТ/МРХПГ усули дифференциал ташхислашда 94,8% сезгирлик ва 91,3% хусусийлик кўрсатди. Ушбу натижалар механик сариқлик билан касалланган беморларни комплекс текширишнинг оптимал алгоритмини ишлаб чиқишга асос бўлди. Калит сўзлар: механик сариқлик, ультратовуш тадқиқоти, магнит-резонанс томография, МРХПГ, билиопанкреатодуоденал соҳа, ташхислаш самарадорлиги, дифференциал ташхис.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.20161810

Authors