КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИГА ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ТАЪСИРИ
Маъмурахон Қахрамон қизи Салиева, Кахрамон Мухитдинович Юсупов · Journal of Multidisciplinary Sciences and Innovations · 2026
Одам иммунитет танқислик вируси эпидемияси ХХ-асрнинг 80 йилларида бошланиб, ҳозирги вақтга келиб аҳолининг барча қатламлари орасида маълум даражада тарқалган. ОИВ инфекциясининг эпидемик ривожланиш хусусиятлари ўзининг географик, социал, иқтисодий ва маданий қадриятлар билан характерланиб вақт ўтиши билан касалликнинг эпидемик ҳолати ўзгариб бормоқда. [2,3,4,11]. Дунё статистикаси бўйича ҳар йили 2,0 млн ортиқ, ҳар куни эса 7 минг шахслар ўзига ОИВ инфекциясини юқтириб олмоқда. Шу кунгача 60 млн нафардан ортиқ шахслар ОИВ инфекциясини юқтириб, улардан 20 млн вафот этган [6,9,12,13].
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.20527017 Open-access PDF