ИНГИЧКА ИЧАКНИНГ АНАТОМО-ГИСТОЛОГИК ТУЗИЛИШИ ВА УНИНГ ФИЗИОЛОГИК АҲАМИЯТИ

Джуракулов Бунёджон Искандарович, Фирдавс Суръатович Орипов · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме. Мақолада ингичка ичакнинг анатомо-гистологик тузилиши ва унинг ҳазм қилиш жараёнидаги физиологик аҳамиятига оид замонавий маълумотлар келтирилган. Ингичка ичакнинг турли бўлимларининг тузилиши, девор қаватлари ва шиллиқ қаватнинг ҳужайравий таркиби, жумладан энтероцитлар, қадаҳсимон ва энтероэндокрин ҳужайралар таҳлил қилинган. Ворсинкалар ва крипталар сўрилиш ва секрецияни таъминловчи асосий морфофункционал бирликлар сифатида кўриб чиқилган. Ингичка ичакнинг морфологик тузилиши ва унинг физиологик функциялари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик кўрсатилган. Калит сўзлар: ингичка ичак, анатомия, гистология, шиллиқ қават, ворсинкалар, крипталар, энтероцитлар, энтероэндокрин ҳужайралар, ҳазм қилиш, сўрилиш.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.20569270

Authors