ОҒИР КУЙГАН БЕМОРЛАРДА ЮРАК–ҚОН ТОМИР АСОРАТЛАРИНИ ЭРТА АНИҚЛАШ ВА ДАВОЛАШ

Комил Эркинович Ёрматов, Эркин Абдухалилович Хакимов, Барчиной Мусоқуловна Тоғаева et al. · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме. Оғир термик шикастланиш организмда тизимли яллиғланиш жавоби, гиперметаболик ҳолат ва катехоламинлар ошиши билан кечиб, юрак–қон томир тизими томонидан асоратлар ривожланишига олиб келади. Тадқиқотнинг мақсади оғир куйган беморларда юрак–қон томир асоратларининг тузилишини, уларни ерта аниқлаш имкониятларини ва даволаш натижаларини баҳолашдан иборат. РШТЙИМ Самарқанд филиали комбустиология бўлимида 2021–2024-йилларда даволанган, куйиш майдони тананинг умумий юзасининг (ТУЙ) 20% ва ундан ортиғини ташкил етган 132 нафар беморнинг маълумотлари ретроспектив-проспектив таҳлил қилинди. Юрак–қон томир асоратлари беморларнинг 53,8% ида аниқланди; уларнинг ерта маркерлари сифатида тропонин И, НТ-проБНП ва лактат даражасининг ошиши хизмат қилди. Ерта ташхис ва мақсадли кардиопротектив даволаш ўлим кўрсаткичини пасайтиришга имкон берди. Калит сўзлар: оғир куйиш, куйиш касаллиги, юрак–қон томир асоратлари, миокард дисфункцияси, тропонин И, НТ-проБНП, ерта ташхис, комбустиология.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.20642948

Authors