ТУҒМА ДИАФРАГМАЛ ЧУРРАНИНГ ГЕНЕТИКАСИ (АДАБИЁТЛАР ШАРХИ)
Ажимаматов Х. Т., Сидиқов О. П. · CyberLeninK (CyberLeninka)
Туғма диафрагмал чурра (ТДЧ) нинг этиологиясида генетик омиллар муҳим роль ўйнайди: беморларнинг 30–40% ида аниқ молекуляр-генетик сабаб аниқланади. Ушбу адабиётлар шархи ТДЧ нинг хромосом аберрациялари, нусха сони ўзгаришлари (CNV), моногенетик сабаблари (GATA4, FOG2/ZFPM2, WT1, NR2F2, MYRF), де ново вариантлари ва бутун экзом секвенировка (WES) натижаларини тизимли таҳлил қилишга бағишланган. Трисомия 18, трисомия 13 ва 45,Х ТДЧ билан боғлиқ энг кўп учрайдиган хромосом аберрациялар ҳисобланади. 8p23.1 (GATA4), 15q26.1 (NR2F2) ва 1q41-q42 минтақаларидаги микроделецияларнинг ТДЧ да патоген роли далилланган. WES технологияси беморларнинг 29% ида аниқ генетик сабабни аниқлашга имкон берди. Ушбу шарҳ ТДЧ нинг молекуляр диагностикаси ва тиббий-генетик маслаҳат учун зарурий билимлар базасини ташкил этади.
Cited by 0 works. Open-access PDF