ЧАНДИКЛАРНИНГ МОРФОЛОГИК ТЕКШИРУВ УСУЛЛАРИ (ТЕРИ ЧАНДИҒИ МОДЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШГАН ТЕХНИКАСИ)

Л.Р. Кенжаев · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме: Чандиқлар (айниқса патологик чандиқлар, яъни келоид ва гипертрофик чандиқлар) косметик муаммо бўлибгина қолмай, улар жиддий тиббий ва ижтимоий асоратларга олиб келиши мумкин. Беморларнинг 40% дан ортиғида кучли қичишиш ва оғриқ кузатилади. Агар чандиқ бўғинлар соҳасида бўлса, у терини тортиб қолади ва бу ҳаракат доирасини камайтиради (айниқса, куйишлардан кейин). Кўзга ташланадиган чандиқлари бўлган инсонларда депрессия ва хавотирланиш ҳолатлари соғлом инсонларга нисбатан анча юқори ҳисобланади. Ташқи кўриниш ўзгариши сабабли ўзига ишончнинг пасайиши ва жамиятдан ўзини олиб қочиш ҳолатлари кўп учрайди. Жарроҳлик амалиётларидан кейин гипертрофик чандиқлар ривожланиш эҳтимоли 70% гача деб баҳоланади. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини янада такомиллаштириш, жумладан, турли хирургик касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш сифатини ошириш мақсадида замонавий диагностика усулларини кенг жорий этиш, инновацион даволаш усулларини амалиётга татбиқ қилиш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда тиббий инфратузилмани ривожлантиришга катта эътибор берилган. Калит сузлар: Келоид ва гипертрофик чандиқлар, тажриба хайвонлари, тери кўтарилиши, нуқсон.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.20662856

Authors