ИЧАК-МИЯ ЎҚИ: ЭКСПЕРИМЕНТАЛ НЕВРОЛОГИЯНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЙЎНАЛИШИ ВА КЛИНИК АҲАМИЯТИ

Наргиза Шухратовна Музаффарова, Сардор Толиббой ўғли Нормуродов, Шахризода Садуллаева · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме. Сўнгги ўн йилликда ичак-мия ўқи концепцияси экспериментал неврология ва нейробиологиянинг жадал ривожланаётган йўналишларидан бирига айланди. Замонавий маълумотларга кўра, инсон ичагида 100 триллиондан ортиқ микроорганизмлар мавжуд бўлиб, уларнинг умумий генетик материали инсон геномидан қарийб 150 баравар кўпдир. Ичак микробиотаси марказий асаб тизими билан нейрон, иммун ва эндокрин механизмлар орқали ўзаро таъсирлашиб, когнитив функциялар, эмоционал ҳолат ва нейропластикликни бошқаришда муҳим ўрин тутади. Тадқиқотлар серотониннинг 90% дан ортиғи ичакда синтезланишини ҳамда микробиота таркибидаги ўзгаришлар нейромедиаторлар алмашинувига бевосита таъсир кўрсатишини кўрсатган. Сўнгги йилларда ичак дисбиози нейродегенератив касалликлар патогенезининг муҳим бўғини сифатида қаралмоқда. Экспериментал тадқиқотларда дисбиоз ҳолатида гематоэнцефалик тўсиқ ўтказувчанлигининг ошиши, нейрояллиғланиш жараёнларининг кучайиши ва микроглия фаоллашуви кузатилган. Айрим тадқиқотларга кўра, Паркинсон касаллигида ичак микробиотаси таркибидаги ўзгаришлар мотор симптомлар пайдо бўлишидан 10–20 йил олдин кузатилиши мумкин. Шунингдек, Альцгеймер касаллигида ичак микробиотаси дисбаланси β-амилоид тўпланиши ва когнитив пасайиш билан боғлиқлиги аниқланган. Замонавий далиллар ичак-мия ўқи когнитив бузилишлар, депрессия, Паркинсон ва Альцгеймер касалликлари ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқда. Микробиотани модификация қилишга қаратилган пробиотиклар, пребиотиклар ва парҳез интервенциялари нейропротектив стратегия сифатида қаралмоқда. Шу муносабат билан ичак-мия ўқининг молекуляр механизмларини ўрганиш ҳамда уларни клиник амалиётга татбиқ этиш замонавий неврологиянинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Калит сўзлар: ичак-мия ўқи, ичак микробиотаси, дисбиоз, нейрояллиғланиш, когнитив бузилишлар, Паркинсон касаллиги, Альцгеймер касаллиги, нейропластиклик, нейродегенерация.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.20676224

Authors