Аррали барабан юзасида пахтанинг ушлаб турилиш жараёнининг назарий таҳлили

Байханов Бахтиёр Ашробидинович, Хакимов Шеркул Шергазиевич, Нодира Римбаева · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Ушбу мақолада аррали барабан юзасида пахтанинг ушлаб турилиш жараёни назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Айланаётган аррали барабан тишларига ёпишган пахтага бир вақтнинг ўзида бир нечта кучлар — марказдан қочирма куч, ҳаво оқимининг қаршилик кучи ва тортишиш кучи — таъсир этади. Мазкур кучлар пахта толасини аррали юзадан ажратиб олишга ҳаракат қилса, илашма кучлари эса бунга тўсқинлик қилади. Мақолада ушбу кучларнинг математик ифодалари келтирилган ва уларнинг ўзаро таъсири таҳлил этилган. Пахтани барабанга узатиш усулларининг — эркин узатиш, қўзғалмас чўтка ва айланувчи цилиндрсимон чўтка ёрдамида узатишнинг — пахта чўзилишига ва тишларида ушланиб қолиш қобилиятига таъсири ўрганилган. Шунингдек, барабан диаметри ва айланиш тезлигининг тортиш кучига боғлиқлиги аниқланган ҳамда оптимал айланиш тезлигини танлаш бўйича тавсиялар берилган.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.20714559

Authors