ВИТИЛИГОДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ДИАГНОСТИК УСУЛЛАР
Ayubova N.M, Хамидов Ф. Ш. · CyberLeninK (CyberLeninka)
Муаллифлар охирги йилларда витилиго касаллигини диагностикасида қўлланиладиган текшириш усуллари ҳақида маълумотларни келтиришган. Ушбу шарҳда клиник амалиётда витилиго ташхиси, оғирлик даражасини баҳолаш ва терапевтик мониторинг учун мавжуд бўлган асосий замонавий ноинвазив тасвирлаш усуллари тасвирланган ва уларнинг ҳар бирининг афзалликлари ва камчиликлари тасвирлаб берилган. Уларнинг ёрдами билан дерматолог, косметолог, оилавий шифокор витилигодаги терининг ҳолати ҳақида қимматли маълумотларни олади, таҳлил қилади, хулоса қилади. Чунки бундай маълумотларни дерматолог, косметолог, оилавий шифокор томонидан клиник текширув пайтида олишни имкони йўқ. Дерматоскопия ва Вуд чироғи текшируви каби усуллар дерматологияда, косметологияда кенг қўлланилади. КЛСМ ноинвазив оптик биопсия сифатида қўллаш мумкин, компьютер ёрдамида тасвирлаш техникаси самарали масофавий диагноз қўйиш имконини беради ва беморларга уйда ўзини баҳолаш имконини беради, спектроскопия ва колориметрия эса бошқа диагностика воситаларига қўшимча сифатида, айниқса фойдали бўлиши мумкин бўлган тезкор ва объектив ўлчаш усуллари ҳисобланади. Балким, келажакда юқорида келтирилган барча техникаларнинг афзалликларини, вазифаларини бирлаштирган қурилмалар ва усуллар ишлаб чиқарилади. Бундай қурилмалар ва усулларнинг замонавий кўринишлари Ўзбекистоннинг барча муассасаларида кенг қўлланила бошланиши эса, витилигога диагноз қўйишда дерматологларга енгиллик олиб келади, даволашни самарали усулларини ўз вақтида қўллашга имкон беради.
Cited by 0 works. Open-access PDF