ЧАҚАЛОҚЛАРДА ТУҒМА ДИАФРАГМАЛ ЧУРРАНИНГ ЭМБРИОЛОГИЯСИ (АДАБИЁТЛАР ШАРХИ)

Ажимаматов Х. Т. · CyberLeninK (CyberLeninka)

Туғма диафрагмал чурра (ТДЧ) — диафрагманинг эмбрионал ривожланишидаги нуқсон натижасида юзага келадиган оғир туғма аномалия бўлиб, жонли туғилишларнинг 1:2000–1:4000 ини ташкил этади. Ушбу адабиётлар шархи ТДЧ нинг молекуляр эмбриологияси ва асосий патогенетик механизмларини — плевроперитонеал бурмаларнинг ривожланиш бузилиши, ретиной кислота сигналининг роли, FGF ва Wnt йўллари, шунингдек «икки зарба» гипотезасини тизимли тарзда таҳлил қилишга бағишланган. Ривожланишнинг 4–10-ҳафталарида плевроперитонеал каналларнинг ёпилмаслиги ТДЧ нинг асосий патогенетик механизми саналади. Ретиной кислота дефицити ва унга боғлиқ транскрипция омиллари нуқсони диафрагма мезенхимасининг нормал дифференциациясини бузади. Шарҳ натижалари ТДЧ нинг этиопатогенезини чуқур тушуниш ва янги терапевтик нишонлар аниқлашда муҳим замин яратади.

Cited by 0 works. Open-access PDF

Authors