БОЛАЛАРДА КРИПТОРХИЗМ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЭМБРИОНАЛ ВА ПАТОГЕНЕТИК ОМИЛЛАРИ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)

Гафуров А. А., Н.В. Назиров, М.Я. Аллаев · CyberLeninK (CyberLeninka)

Мазкур адабиётлар шарҳида болаларда крипторхизм ривожланишининг эмбрионал ва патогенетик омиллари ҳақидаги замонавий илмий маълумотлар таҳлил қилинган. Моякларнинг қорин бўшлиғидан ёрғоққа миграция жараёнининг бузилишига олиб келувчи асосий гормонал, анатомик ва нейроген механизмлар ёритилган. Крипторхизмнинг трансабдоминал ва ингвиноскротал фазаларида иштирок этувчи INSL3, тестостерон, андроген рецепторлари, губернакулум ва генитофеморал нервнинг роли муҳокама қилинган. Шунингдек, пастга тушмаган моякларда кузатиладиган морфофункционал ўзгаришлар, сперматогенезнинг изчил бузилиши, келажакдаги бепуштлик, гипогонадизм ва малигнизация хавфининг ошишига олиб келувчи механизмлар таҳлил этилган. Крипторхизмни эрта ташхислаш ва комплекс, фанлараро ёндашув асосида даволаш репродуктив саломатликни сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланган.

Cited by 0 works. Open-access PDF

Authors