БОЛАЛАРДА БРОНХ СТЕНОЗИНИНГ ДИАГНОСТИКАСИ ВА ДАВОЛАШ
Алиев М. М., Тилавов У. Х., Ш.Н. Салахитдинов et al. · CyberLeninK (CyberLeninka)
Мақсад: Болаларда бронх стенозини эрта аниқлаш ва индивидуаллаштирилган терапевтик ёндашувлар ишлаб чиқиш, шунингдек, эндоскопик ва хирургик даволаш самарадорлигини баҳолаш. Материал ва усуллар: 2020–2025 йилларда БЎМ ташхиси билан даволанган 2 ойдан 14 ёшгача бўлган 70 бемор таҳлил қилинди. Миниинвазив (ВАТС) ва аъзо сақловчи бронхоскопик усуллар қўлланди, 4 беморда бронх стенози аниқланди. Ташхис усуллари қаторига лаборатор, функционал, рентгенография, МСКТ ангиография, спирография, бронхоскопия, бронхография, ЭхоКГ ва ангиопульмонография киритилди. Статистик таҳлил Пирсон χ², Фишер аниқ мезонлари, Стьюдент t-тести, Манн–Уитни U ва Уилкоксон мезонлари асосида амалга оширилди. Натижалар: Барча стеноз ҳолатлари чап бош бронхда жойлашган бўлиб, асосан ҳаётнинг илк йилларида намоён бўлди. Беморларда такрорланувчи бронхит ва пневмониялар, нафас етишмовчилиги белгилари кузатилди. Рентгенология, бронхоскопия ва МСКТ орқали стеноз локализацияси, узунлиги ва дистал бўлимлар билан муносабат аниқланди. Ёшга боғлиқ морфологик хусусиятлар эндоскопик ва хирургик даволаш тактикасини белгилашда муҳим аҳамият касб этди. Хулоса: Бронх стеноз болаларда клиник жиҳатдан аҳамиятли бўлиб, эрта ташхис ва индивидуаллаштирилган интервенция орқали нафас етишмовчилиги ва рецидив пневмонияларнинг олди олиниши мумкин. Эндоскопик усуллар (баллон дилатация, силикон/металл стент) ва хирургик интервенциялар (резекция, пломбировка) самарали ва хавфсиз ечим ҳисобланади.
Cited by 0 works. Open-access PDF