ФЕРМЕРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ АҲОЛИ ОРАСИДА АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ ВА ПРОФИЛАКТИКАСИ ЖИҲАТЛАРИ

Нишонова Н. А. · CyberLeninK (CyberLeninka)

Мақолада фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли орасида артериал гипертензиянинг эпидемиологик хусусиятлари ва профилактика жиҳатлари ўрганилган. Тадқиқот 2182 нафар аҳоли иштирокида ўтказилиб, турли ёш гуруҳларида касаллик тарқалиши, унинг даражалари ва хатар омиллари таҳлил қилинди. Натижаларга кўра, артериал гипертензия ёш ошиши билан кескин ортиши, шунингдек коморбидлик, ортиқча тана вазни, гиподинамия, қандли диабет ва дислипидемия каби омиллар асосий хавф омиллари эканлиги аниқланди. Шу билан бирга, туз истеъмоли, тамаки чекиш ва нотўғри фармакотерапия каби омиллар ҳам аҳамиятли таъсир кўрсатиши қайд этилди. Олинган маълумотлар асосида артериал гипертензияни барвақт аниқлаш ва профилактика қилиш алгоритми ишлаб чиқилди. Ушбу ёндашув тиббий хизмат самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Cited by 0 works. Open-access PDF

Authors