ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ХАРИТАЛАРИНИ ГАТ ДАСТУРЛАРИ АСОСИДА ЯРАТИШ МАСАЛАЛАРИ

Очилов Шодиқул Шомуродович, Юсупов Б.Н., Беканов Куатбай Кошкарбаевич · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2020

Аннотация. Ушбу мақолада республикамизда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида мавжуд табиий ресурсларни миқдор ва сифат жиҳатдан ҳисобини юритадиган Давлат кадастрларини яратиш ва юритиш, уларнинг хариталарини геоахборот технологиялари асосида тузиш, шунингдек, республика ҳудудидаги табиий ресурслар маълумотлар базасини шакллантиришга оид услубий масалалар ёритилган. Географик ахборот тизимлари (ГАТ) асосида кадастр хариталарини яратиш технологияси ишлаб чиқилган. Шунингдек, замонавий технологиялар асосида давлат кадастрларини яратиш ва юритиш, уларнинг маълумотлар тўплаш ва маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда кадастр хариталарини тузиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган. Калит сўзлар: давлат кадастрлари, кўчмас мулк, харита, электрон харита, атлас, географик асос, масофадан зондлаш, дешифрировка, ГАТ, ArcGIS.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.21077419

Authors