Ер ресурслари web-карталари сериясини яратиш масалалари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)
Беканов Куатбай Кошкарбаевич, Муминов А.А., Очилов Шодиқул Шомуродович et al. · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2022
Аннотация. Ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикасининг ер ресурслари ҳолатини акс эттирувчи web-карталар серияси ArcGIS Online ва Story Map Series дастурлари асосида яратилган. Яратилган web-карталар интернетда ерлардан самарали фойдаланишдаги кўплаб муаммоларни масофадан туриб ҳал қилишга имкон берди, шунингдек, фойдаланувчилар томонидан ҳудуднинг ер ресурслари ҳолати бўйича тезкор маълумотларни олишга ва шу асосида ерлардан фойдаланиш бўйича оптимал қарорлар қабул қилишда ўз самарасини берди. Калит сўзлар: web-карталар, ArcGIS Online, Story Map Series, ер ресурслари, оптимал, ГАТ, shapefile
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.21130856