Қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилишда электрон рақамли карталардан фойдаланиш
A Insfr n., Ниёзов Қ.Х., Очилов Шодиқул Шомуродович · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2022
Аннотация. Дунёда қишлоқ хўжалиги майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланишда, уларни миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлил қилишда ахборотлар базасини яратиш ва замонавий ГАТ дастурларидан фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалик ер майдонларининг янги электрон карталарни яратиш технологиясини ишлаб чиқишга қаратилган мақсадли тадқиқотлар муҳим рол ўйнамоқда. Шу жиҳатдан ушбу мақолада қишлоқ хўжалиги ерлари ишларини замон технологияларидан фойдаланиб юритиш ва тезкор мониторинг олиб бориш ҳамда давлат ер кадастрини картографик тадқиқ қилишни замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш масалалари ёритилган. Калит сўзлар: электрон карта, ер мониторингги, Геоахборот тизим ва технологиялари, картографик моделлаштириш, ArcGIS, рақамли карта, қатламлар.
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.21133277