ТИЗЗА БЎҒИМИ ОРҚА БУТСИМОН БОЙЛАМИ ЖАРОҲАТИНИ ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ДАВОЛАШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Ирисметов Муроджон Эргашевич, Жавлонбек Таваккаллович Хошимов · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026
Резюме. Тизза бўғими орқа бутсимон бойлами жароҳатларини жарроҳлик йўли билан даволаш тарихи 100 йилдан кўпроқ вақтни қамраб олади. Тизза бўғимини бойламлари жароҳатларини қайта тикловчи жарроҳлик усулларини тавсифловчи биринчи илмий нашрлар ХХ – аср бошларида пайдо бўлди. 1980 – йилларининг бошларига қадар бўғим бойламлари жароҳатларини бир нечта бўғим атрофи тўқималар билан стабилловчи жарроҳлик усуллари таклиф қилинган. 1980-йилларда артроскопик технологиянинг ривожланиши сабабли оператив ёндашув ҳам ўзгарди. Ўтган 300 йил ичида орқа бутсимон бойламнинг артроскопик пластикасининг турли усулларини қўллаш бўйича жуда кўп тажрибалар тўпланган, шубҳасиз бу усуллар афзалликларга ва турли камчиликларга эга бўлган. Ушбу кўриб чиқилган мақолада охирги замонавий травматология ва ортопедияда тизза бўғими орқа бутсимон бойлами жароҳатларини артроскопик пластикасининг асосий муаммолари бўйича турли хил қарашлар ёритилган. Калит сўзлар: тизза бўғими, артроскопик пластика, орқа бутсимон бойлам
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.21193256