Одонтоген кисталар билан даволанган беморларда рентгенологик ва денситометрик кўрсаткичларининг динамикаси
Махмуд Закирович Дусмухамедов, Navruz Khabibullaevich Bobonazarov, Дусмухамедов Дилшод Махмуджанович et al. · Integrative dentistry and maxillofacial surgery · 2025
Мақолада жағ суякларининг одонтоген кисталари билан даволанган беморларда рентгенологик ва денситометрик кўрсаткичларнинг динамикаси таҳлил қилинган. Тадқиқотда “A-Oss” ва “A-Oss+PRF (platelet-rich fibrin)” остеопластик материалларидан фойдаланилган ҳолда суяк тўқимасининг қайта тикланиш жараёни ўрганилди. Натижалар шуни кўрсатдики, “A-Oss” препарати суяк тузилишини тиклашни тезлаштиради ва яллиғланиш асоратларини камайтиради, “A-Oss+PRF” комбинацияси эса суяк регенерациясини янада фаоллаштиради. Бу усуллар одонтоген кисталарни даволашда самарали бўлиб, суяк тўқимасининг тўлиқ қайта тикланишини таъминлайди.
Cited by 0 works. doi:10.57231/j.idmfs.2025.4.3.017 Open-access PDF