Беморнинг ҳаёт сифатини стоматологик сўровнома орқали баҳолаш

Муртазаев С.С., Махсумова Сайёра Санжаровна, Махсумова И.Ш. et al. · Integrative dentistry and maxillofacial surgery · 2025

Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати жароҳатлари оқибатларини самарали даволашнинг янги усулларини излаш сабаблари беморлардаги оғриқ ва ноқулайлик ҳамда ортодонт шифокорнинг онкологик эҳтиёткорлиги ҳисобланади. Эрозия ва яралар пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида ортодонтик асбоб-ускуналарни пухта индивидуал танлаш, уларни дастлабки ўрнатишда ёйнинг мақбул узунлигини аниқлаш, шунингдек фаолсизлантирилгандан сўнг унинг узунлигини назорат қилиш, беморни мумкин бўлган жароҳатланиш хавфлари ҳақида хабардор этиш ва оғиз бўшлиғини парвариш қилиш бўйича кўрсатмалар бериш зарур.

Cited by 0 works. doi:10.57231/j.idmfs.2025.4.3.022 Open-access PDF

Authors