СУРУНКАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДА БУЙРАК ДИСФУНКЦИЯСИ КЕЧГАНДА ВИТАМИН Д, ЭЛЕКТРОЛИТЛАР АЛМАШИНУВИ ВА КОМПЛЕКС МУОЛАЖАЛАРНИНГ ТАЪСИРИ
Норхонов А.Ғ, Р.И. Тўрақулов, Н.А. Гадаева · SOUTH ARAL SEA MEDICAL JOURNAL · 2026
Мақолада сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) турли даражадаги буйрак дисфункцияси билан кечганда Витамин Д ва электролитлар динамикаси ҳамда комплекс давонинг минерал-гормонлар алмашинувига таъсири ўрганилди. 120 нафар бемор ҳКФТ бўйича уч гуруҳга ажратилди, 1- ва 2-гуруҳдаги 15 нафардан беморга стандарт давога қўшимча севеламер карбонат тавсия этилди. Буйрак фаолияти пасайиши билан Витамин Д (27,8; 34,7; 39,2 нг/мл) ва натрий камайди. Комплекс даво таъсирида Витамин Д ошди, альдостерон камайди; севеламер карбонат қўшилиши ҳКФТ <60 гуруҳда маркерлар динамикасига яққол ижобий таъсир кўрсатди.
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.21311259