КАТТАЛАРДА СУВЧЕЧАК КАСАЛЛИГИНИНГ КЛИНИК-ДИАГНОСТИК КЕЧИШ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Равшан Султонов, Меҳринисо Ризоевна Мирзоева, Зилола Келдиярова et al. · JOURNAL OF ANALYTICAL SYNERGY AND SCIENTIFIC HORIZON · 2026

Мазкур мақолада катталарда сувчечак касаллигининг клиник-диагностик кечиш хусусиятлари илмий-таҳлилий усулда кўриб чиқилган. Касалликнинг этиологияси, юқиш йўллари ва патогенетик хусусиятлари ёритилган ҳамда болалар ва катталардаги кечишининг қиёсий таҳлили ўтказилган. Илмий адабиётларга кўра, катталарда касалликнинг асоратланиши болаларга нисбатан тахминан 25 баробар оғирроқ кечиши аниқланган. Касалликнинг энг жиддий асорати — сувчечак пневмонияси — унинг хавф омиллари, прогностик белгилари ва клиник кечиши батафсил таҳлил қилинган. Ҳомиладорлар, чекувчилар ва иммунитети пасайган шахслар каби алоҳида хавф гуруҳларидаги касаллик кечиши хусусиятлари кўриб чиқилган. Замонавий диагностика усуллари ва даволаш тамойиллари ёритилган ҳамда касалликни эрта аниқлаш борасида амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.21322320

Authors