НОСПЕЦИФИК ЭТИОЛОГИЯЛИ ЎТКИР ЙИРИНГЛИ ПЛЕВРИТЛАРДА ДИФФЕРЕНЦИРЛАШГАН ХИРУРГИК ЁНДАШУВИ ВА ОЗОНЛАНГАН НАТРИЙ ГИПОХЛОРИТ БИЛАН САНАЦИЯНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Aброр Илхомович Tагаев, Косим Эрданович Рахманов · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме. Долзарблиги. Ўткир йирингли плевритлар пневмонияларнинг оғир асорати бўлиб, шифохонадаги ўлим 7,4–18,6% ни ташкил этади; анъанавий санация усуллари антибиотикларга чидамли микрофлорага нисбатан етарли самарали эмас. Тадқиқот мақсади. Табақалаштирилган жарроҳлик ёндашуви ва озонланган натрий гипохлорит билан санацияни ўз ичига олган тактика орқали даволаш натижаларини яхшилаш. Материал ва усуллар. 2010–2025 йилларда операция қилинган 132 нафар бемор таҳлил қилинди: асосий гуруҳ — 74 (56,1%), таққослаш гуруҳи — 58 (43,9%). Экспериментал қисм 100 та оқ каламушда бажарилди. Клиник, лаборатор, нур (рентгенография, УТТ, МСКТ, КТ-волюметрия), функционал ва морфологик усуллар қўлланилди. Натижалар. 0,06% эритмада мезотелий сақланиши 91,8 ± 0,9%, 0,12% да 62,4 ± 2,3% ни ташкил этди; комбинацияланган усул 7-суткага 100% стерилизацияни таъминлади. Кенг торакотомия улуши 62,1% дан 18,9% гача, эрта асоратлар 79,3% дан 25,7% гача, ўлим 10,3% дан 2,7% гача, госпитализация 31,6 ± 3,8 дан 17,4 ± 2,1 суткагача камайди. Фиброторакс 26,9% дан 6,9% гача, қайталанишлар 11,5% дан 2,8% гача камайди; ЖЕЛ 12 ойда 89 ± 3% га етди. Хулоса. Ишлаб чиқилган тактика бевосита ва узоқ муддатли натижаларни, ташқи нафас функцияси ва ҳаёт сифатини ишончли яхшилайди. Калит сўзлар: ўткир йирингли плеврит, плевра эмпиемаси, видеоассистентли торакоскопия, натрий гипохлорит, озонотерапия, «Левомекол» суртмаси, жарроҳлик тактикаси, плевра бўшлиғи санацияси.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.21371254

Authors