Быстрота – как компонент двигательного потенциала человека

М М Умаров · CyberLeninK (CyberLeninka)

Тадқиқот материаллари шуни кўрсатдики, инсоннинг кундалик ҳаётдаги, ишлаб чиқаришдаги ва спортдаги ҳаракат фаолиятида анализаторларнинг (кўриш, эшитиш ва бошқалар) мураккаб фаолияти билан тавсифланадиган мураккаб реакциялар муҳим аҳамиятга эга. Комплекс сезги фаолияти алоҳида ана лизаторлардан олинган маълумотлар асосида тананинг фазо ва вақтдаги ҳолати ҳақида яхлит тасаввурни шакллантиришга имкон беради. Бу эса предметлар, спорт анжомлари, ҳамкорлар ва рақиблар билан ўзаро таъсирни амалга оширишда хулқ-атворнинг мос шаклида самарали жавоб қайтаришга ёрдам беради. Айнан вақт ва фазода ҳаракатларни аниқ баҳолаш доимо ва тез ўзгариб турадиган вазиятларга ўз вақтида ва тегишли тарзда муносабат билдиришни таъминлайди.

Cited by 0 works. Open-access PDF

Authors