МОРБИД СЕМИЗЛИКДА ҚОРИН ОЛДИНГИ ДЕВОРИНИ ЁПИШНИНГ ФАСЦИАЛ ЮКЛАМА ИНДЕКСИГА АСОСЛАНГАН ДИФФЕРЕНЦИАЛЛАШТИРИЛГАН ТАКТИКАСИ

Рустам Уктамжонович Хашимов, Жасур Нормуминович Каюмов, Косим Эрданович Рахманов · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме. Долзарблиги. Морбид семиришли беморларда қорин олдинги деворининг механик мустаҳкамлиги кескин фарқ қилгани сабабли ўрта лапаротомия ярасини ёпиш усулини танлаш мураккаб. Тадқиқот мақсади - фасциал юклама индексига асосланган дифференциаллаштирилган ёпиш алгоритмининг техник натижаларини баҳолаш. Материал ва усуллар. 136 нафар бемор таҳлил қилинди: 64 нафар қиёсий гуруҳда анъанавий тактика, 72 нафар асосий гуруҳда ички қорин босимини ўлчаш, уч нуқтали апоневроз тензометрияси ва фасциал юклама индексини ҳисоблаш қўлланди. Индекс 25 дан паст бўлганда стандарт тикиш, 25–40 да кучайтирилган тикиш, 40 дан юқори бўлганда превентив ретромускуляр протезлаш бажарилди. Натижалар. 18 беморда (25,0%) стандарт тикиш, 30 беморда (41,7%) кучайтирилган тикиш ва 24 беморда (33,3%) протезлаш амалга оширилди. Апоневроз четларини яқинлаштириш кучи мос равишда 23,4±1,1; 41,6±1,4 ва 63,5±1,6 Н бўлди (p<0,001). Беморларнинг 66,7% ида тўр имплантациясидан асосли равишда воз кечилди. Хулосалар. Фасциал юклама индекси операциянинг якуний босқичини объектив танлаш ва превентив протезлашни фақат юқори механик хавфли беморларга чеклаш имконини беради. Калит сўзлар: морбид семириш, лапаротомия, апоневроз, тензометрия, фасциал юклама индекси, превентив протезлаш, sublay.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.21618995

Authors