ёшларда меъданинг хавфли ўсмаларида дифференцияция даражасида яшовчанлик кўрсатгичи
О.А. Тожиддинов, М.А. Ғафур Ахунов · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026
Ёшлар орасида меъда саратонининг турли хавфлилик даражасида яшов-чанлик кўрсатгичини таҳлил натижаларини ўрганиш.Материал ва усуллар. Ёшлар орасида меъда саратони (МС) билан касалланган беморлартўғрисидаги хисоботлари ўрганиб чиққандан сўнг умумий яшовчанлик кўрсатгичини стати-стик таҳлили ўтказилди. Касалланиш даражаси 2014 йилдан 2023 йилгача таҳлил қилинди.Шу вақт ичида Хоразм вилоятида 112 нафар 44 ёшгача бўлган беморлардан 50 (44.6%) нафа-рига радикал жаррохлик амалиёти ўтказилган, ушбу касаллар орасида яшовчанлик кўрсатгичиўрганилади. Барча беморлар стантдарт асосида комплекс текширувлардан ўтказилган бўлиб,ташхис морфологик тасдиқланган. Гистологик текширувда 50 бемордан 45 (90%) тасида турлидаражадаги аденокарцинома, 3 (6%) тасида дифференциаллашмаган карцинома, 1 (2%) таси-да МАЛТ лимфомаси ва 1 (2%) тасида узук хужайрали саратон аниқланган. Аденокарциномагурухига кирувчи ўсмалар орасида гистологик текширув шуни кўрсатдики, 9 (20.0 %) бемор-ларда юқори дифференциаллашган аденокарцинома, 8 (17.7 %) - ўрта дифференциаллашганаденокарцинома, 24 (53.4 %) - паст дифференциаллашган аденокарцинома ва 4 (8.9%) - диф-ференциаллашмаган аденокарцинома эканлиги аниқланди.
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.22673960