УМУРТҚА ПОҒОНАСИДАГИ МУАММОЛАР
Кузиев Ортикшер Илмиддинович, Зхуриддин Обидов · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026
Умуртқа поғонаси харакат таянч тизимининг асоси ҳисобланади,бу инсонлар ҳаёт фаолиятида муҳим аъзолардан биридир. Умуртқа тоғайли диски умуртқа поғонасига тушадиган юкланишларни осонлаштириб кучланиш даражасини камайтиришга олиб келади.Умуртқа поғонаси дегенератив касалликларининг турли касб эгаларида ривожланиб бориши,бу касбий касаллик ҳисобланади.Шундай касб эгалари борки, уларда бу касалликни тўлиқ бартараф этишни иложи йўқ.Ҳозирги ахборотлаштириш ва компьютер технологиялари замонида кўп касб эгаларини иш шароити ва фаолияти ҳаракатланиш даражасининг пасайишига олиб келмоқда.Инсонлар яшаш тарзида,мехнат фаолиятидаги бундай кам ,ўзгармас ҳаракатлар ва оғир тартибсиз юкланишлар умуртқа поғонасининг структур-функционал касалликларини кўпайишига олиб келмоқда. Бунда умуртқа поғонаси протрузияси ва чурраси ривожланиши билан намоён бўлади.
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.22741499