ТУРЛИ ГЕНЕЗЛИ БУРУН ДЕФОРМАЦИЯЛАРИНИ РЕКОНСТРУКТИВ ДАВОЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ

Жамолбек Абдукаххорович Джураев, Ф.О Облоқулов, Соатов Илёсжон Олимович · Medicinskij žurnal Uzbekistana · 2026

ТУРЛИ ГЕНЕЗЛИ БУРУН ДЕФОРМАЦИЯЛАРИНИ РЕКОНСТРУКТИВ ДАВОЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ Джураев Жамолбек Абдукахарович -т.ф.д., профессор, Тошкент давлат тиббиёт университети Оториноларингология кафедраси Облоқулов Fахридин Одилович -PhD мустақил изланувчи, Тошкент давлат тиббиёт университети Оториноларингология кафедраси Соатов Илёсжон Олимович -PhD, ассистент, Тошкент давлат тиббиёт университети Оториноларингология кафедраси Тошкент, Ўзбекистон Аннотация.Долзарблиги.Турли генезли бурун деформациялари ташқи бурун ўқининг оғиши, бурун тўсиғи деформацияси, суяк-тоғай каркасининг беқарорлиги, бурун клапанлари дисфункцияси ва эстетик норозилик биргаликда учрайдиган мураккаб анатомик-функционал ҳолат ҳисобланади.Замонавий реконструктив ринопластика структуравий ва сақловчи тамойиллар, мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ), уч ўлчамли (3D) моделлаштириш ва шахсийлаштирилган трансплантатли реконструкцияга асосланади.Тадқиқот мақсади.Бирламчи ва иккиламчи бурун деформацияларини замонавий реконструктив даволаш усулларининг клиник-функционал, фотометрик, морфометрик ва бемор томонидан баҳоланадиган натижаларини аниқлаш.Материаллар ва усуллар.Тадқиқот Тошкент давлат тиббиёт университети Кўп тармоқли клиникасида 132 нафар шахс иштирокида ўтказилди.Уларнинг 102 нафарида турли генезли бурун деформациялари мавжуд бўлиб, 30 нафари назорат гуруҳини ташкил этди.I гуруҳга МСКТ, 3D моделлаштириш ва сунъий интеллект ёрдамидаги таҳлил асосида шахсийлаштирилган реконструктив режалаштириш қўлланилган 68 нафар бемор киритилди; I-а кичик гуруҳни бирламчи ринопластика ўтказилган 40 нафар, I-б кичик гуруҳни иккиламчи ринопластика ўтказилган 28 нафар бемор ташкил этди.II гуруҳда классик ташхислаш ва анъанавий жарроҳлик режалаштириш асосида даволанган 34 нафар бемор баҳоланди.Натижалар NOSE ва SCHNOS шкалалари, фотометрикморфометрик кўрсаткичлар, клиник текширув ҳамда 12 ойлик кузатув асосида таҳлил қилинди.Натижалар.I гуруҳда септал коррекция 85,3%, остеотомия 76,5%, дорсум коррекцияси 83,8%, бурун учини қўллаб-қувватлаш 72,1%, клапан соҳасини мустаҳкамлаш 52,9% ва аутотрансплантат қўллаш 64,7% ҳолатда бажарилди.Иккиламчи ринопластикада аутотрансплантат 92,9%, клапанни қўллаб-қувватлаш 75,0% ҳолатда талаб этилди.12 ойда NOSE кўрсаткичи I гуруҳда 65,3±9,8 баллдан 18,6±5,8 баллгача, II гуруҳда 64,2±10,1 баллдан 27,4±7,1 баллгача пасайди (p<0,05).I гуруҳда SCHNOS-O ва SCHNOS-C кўрсаткичлари мос равишда 64,5±8,1 ва 74,2±8,4 баллдан 20,9±5,6 ва 24,9±6,1 баллгача камайди.Яхши функционал-эстетик натижа I гуруҳда 91,2%, II гуруҳда 73,5% ҳолатда қайд этилди.Хулоса.Комплекс клиник-функционал баҳолаш, МСКТ морфометрияси, 3D моделлаштириш ва бурун каркасини модулли тиклашга асосланган шахсийлаштирилган реконструктив ринопластика анъанавий режалаштиришга нисбатан барқарорроқ функционал ва эстетик натижаларни таъминлайди.

Cited by 0 works. doi:10.64156/mju.9664 Open-access PDF

Authors